Ўзбекистон | 22:59 / 26.07.2023
24184
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда камбағаллик даражаси юқори ҳудудлар маълум қилинди

Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари – камбағаллик даражаси юқори бўлган ҳудудлар. 

Фото: LiveJournal

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ўзбекистонда камбағаллик даражаси бўйича статистикани (.pdf) эълон қилди. 

Унга кўра, 2023 йилнинг дастлабки 6 ойи маълумотлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси камбағаллик даражаси энг юқори ҳудуд экани маълум бўлди — 19,7 фоиз. Ундан кейинги ўринларни Сирдарё (19,5) ва Хоразм (19,1) вилоятлари эгаллаб турибди. 

Камбағаллик даражаси паст бўлган ҳудудларга Тошкент шаҳри (8,5 фоиз), Навоий (9,2 фоиз) ва Бухоро (11,9 фоиз) вилоятлари киритилган. 

Қайд қилинишича, Ўзбекистонда бугунги кунда 1,3 миллиондан ортиқ оила камбағал ҳисобланади, камбағаллик даражаси 14,1 фоизни ташкил қилади. 

Мавзуга оид