Иқтисодиёт | 17:24 / 06.10.2024
5937
4 дақиқада ўқилади

Доллар мустаҳкамланди, асосий криптоактивлар нархи пасайди — халқаро молия бозори шарҳи

Доллар индекси кўтарилиши фонида бошқа бир қатор валюталар қадрсизланди. Ҳафта давомида олтин ва мис арзонлашган бўлса, алюминий ва кумуш қимматлашди. Яқин Шарқдаги кескинликнинг кучайиши ортидан нефт нархи яна оша бошлади.

Фото: Getty Images

Октябр ойининг биринчи ҳафтасида АҚШ иқтисодиёти ва молия бозорлари учун муҳим бўлган бир қатор янги статистик маълумотлар эълон қилинди. Ҳафтани сентябр ойига оид АҚШ Таъминотни бошқариш институтининг (ТБИ) харид менежерлари индекси бошлаб берди. Қайд этилишича, ўтган ойда ишлаб чиқарувчиларнинг харид менежерлари индекси 47,2 пунктни, ноишлаб чиқарувчиларнинг харид менежерлари индекси эса 54,9 пунктни ташкил этган. Меҳнат бозорига оид маълумотлар ҳам очиқланди. Пайшанба куни эълон қилинган дастлабки ишсизлар даъволари 225К'ни ташкил этиб, прогноздан бироз юқорироқ чиқди.

Jahon Insights канали экспертлари 30 сентябрдан 4 октябргача бўлган даврда халқаро молия бозорида содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.

АҚШ топ фонд бозорлари индекси:

  • S&P500 – 5751 (ҳафта бошидан +0,22 фоиз, йил бошидан +20,57 фоиз);
  • NASDAQ – 18137 (ҳафта бошидан +0,10 фоиз, йил бошидан +20,83 фоиз);
  • DJI – 42352 (ҳафта бошидан +0,09 фоиз, йил бошидан +12,37

фоиз).

Ҳафта савдоларида Dow Jones индекси 40 пунктга, NASDAQ ва S&P500 мос равишда 18 ва 13 пунктга кўтарилди.

Асосий қимматбаҳо металлар:

  • Олтин – 2653 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан -0,18 фоиз, йил бошидан +28,63 фоиз;
  • Кумуш – 32,2 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан +1,79 фоиз, йил бошидан +35,37 фоиз.
  • Алюминий – тоннаси 2659,7 доллар (ҳафта бошидан +1 фоиз; йил бошидан +11,35 фоиз);
  • Мис – 4,54 доллар (ҳафта бошидан -0,42 фоиз; йил бошидан +17,7 фоиз)

Қимматбаҳо металлар эса макроиқтисодий маълумотлар ва геосиёсий тиғизликлар фонида турли натижалар қайд этди. Олтин ва мис ҳафта давомида мос равишда 4,7 ва 0,02 долларга пасайди. Алюминий ва кумуш эса 26,45 ва 0,57 долларга қимматлашди.

Нефт

  • WTI – 74,39 доллар (ҳафта бошидан +8,49 фоиз, йил бошидан -4,35 фоиз);
  • BRENT – 78,05 доллар (ҳафта бошидан +8,48 фоиз, йил бошидан +1,31 фоиз).

Ҳафта давомида нефтнинг WTI маркаси 5,82 долларга, BRENT эса 6,10 долларга арзонлашди.

Валюталар

  • USD/EUR: -1,68 фоиз (йил бошидан -0,58 фоиз);
  • CNY/USD: +0,09 фоиз (йил бошидан -1,13 фоиз);
  • TRY/USD: +0,35 фоиз (йил бошидан +16,24 фоиз);
  • UZS/USD: +0,59 фоиз (йил бошидан +3,86 фоиз);
  • RUB/USD: +0,72 фоиз (йил бошидан +6,31 фоиз).

Ҳафта савдоларида евро ва юан долларга нисбатан мос равишда 1,68 фоиз ва 0,09 фоизга, лира, рубл ва сўм 0,35 фоиз, 0,72 фоиз ва 0,59 фоизга пасайди.

Криптовалюта

  • Bitcoin – 62104 доллар (ҳафта бошидан -5,4 фоиз, йил бошидан +46,44 фоиз);
  • Ethereum – 2415 доллар (ҳафта бошидан -9,17 фоиз, йил бошидан +5,80 фоиз).

Асосий криптовалюталар АҚШда фоиз ставкаси туширилганига қарамай пасайди. Bitcoin ва Ethereum ҳафта мобайнида мос равишда 5,4 ва 9,17 фоизга арзонлашди.

Бозорлар ҳақида қисқача

FOMC’нинг сентябр ойидаги йиғилишида фоиз ставкалари 0,5 фоизга туширилгач, ФЗТ раиси Жером Повел кейинги йиғилишида бу каби агрессив пасайтириш бўлмаслигини айтиб ўтди. У фоиз ставкаси фақатгина меҳнат бозорида кескин салбий ўзгаришлар бўлсагина ўзгартирилишига урғу берди. Шунингдек, инфляция бўйича мақсадларга тўлиқ эришилиб, иқтисодий барқарорлик ўрнатилгач, фоиз ставкалари нейтрал мувозанатга олиб келиб қўйилиши таъкидланди.

Эслатма! Тақдим қилинган маълумотлар муаллифга тегишли бўлиб, 30 сентябрдан 4 октябргача бўлган вақт оралиғидаги молия бозорида юз берган ўзгаришлар асосида тайёрланган. Ушбу мақола инвестицион маслаҳат эмас.

Мавзуга оид