Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон-Озарбойжон чегарасида Россиянинг Ми-24 вертолёти уриб туширилди
Россия қуролли кучларига тегишли Ми-24 вертолёти Арманистон-Озарбойжон чегарасида кўчма зенит-ракета мажмуасидан уриб туширилди. Вертолёт Арманистон ҳудудига қулаган. Вертолёт экипажининг 2 аъзоси ҳалок бўлган, яна бир аъзоси ярадор ҳолда эвакуация қилинган. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигида маълум қилинди.
Фото: Наталия Федосенко/ТАСС
“Бугун соат 18:39да Ерасх - Паруйр Севак қишлоқлари ҳудудида дарага Россия вертолёти қулаб, ёниб кетгани ҳақида хабар олинди. Воқеа жойига тезкор қутқарув гуруҳи йўл олган”, деб маълум қилинган хабарда.
Вертолёт Россиянинг Арманистондаги ҳарбий базаси автоколоннасини базага кузатиб борган. Вертолёт ракета теггач, бошқаруви йўқотилиб, тоғли ҳудудга қулаган.
Вертолёт қулаган Ерасх қишлоғи Озарбойжоннинг Нахичеван мухтор республикаси билан чегарада, Арманистон ва Озарбойжон ўртасида жанглар бораётган Тоғли Қорабоғдан 100 км олисда жойлашган. Шунингдек, у ердан Туркия ва Эронгача 10 кмдан камроқ масофа бор.
Таъкидланишича, ракета Нахичеван томондан отилгани тахмин қилинмоқда.
Айни вақтда Россия ҳарбий базасида вертолётга ким ракета отганини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Арманистон мудофаа вазирлиги воқеа тафсилотларини ўрнатишда Россия томонига ёрдам беришга тайёрлигини билдирган.
Ми-24 (Тимсоҳ) вертолёти жанг майдонида қўшинни ўт очиш билан қўллаб-қувватлашга, десант туширишга, транспорт вазифаларини бажаришга мўлжалланган.
Россиянинг Арманистондаги 102-ҳарбий базаси Гюмри шаҳрида жойлашган. Келишувга кўра, ҳарбий база бу ерда 2044 йилгача қолади.
Мавзуга оид
12:39 / 30.05.2026
Исроил ва Россия кучлари можаро зоналаридаги жинсий зўравонлик учун БМТ қора рўйхатига киритилди
22:33 / 29.05.2026
Путин Арманистоннинг Евроиттифоққа интилишига муносабат билдирди
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
18:31 / 29.05.2026