Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Яшил” электр станциялар орқали атмосферага йилига 21 млн тонна зарарли газлар чиқиши олди олинади — Энергетика вазирлиги
Келгуси олти йилда Ўзбекистонда “яшил” электр станциялар қувватини 20 гигаваттдан ошириш мақсад қилинган. Ушбу муддат ичида мамлакатда 50 млрд кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятини яратиш режалаштирилган. Бунинг натижасида йилига 15 млрд куб метрга яқин табиий газ тежалишига эришилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳрида ўтаётган Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталигида Энергетика вазирлиги масъуллари маълум қилди.
Тошкент шаҳрида Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасида “Яшил энергетика соҳаси ривожланиш истиқболлари” мавзусида панел сессия бўлиб ўтди. Давра суҳбатида Энергетика вазирлиги масъуллари, халқаро экспертлар, хорижий инвесторлар иштирок этди.

Анжуманда қатнашган Acwa Power компанияси вакили Ўзбекистонни соҳадаги ҳаб сифатида кўришини ва ушбу мамлакат орқали қўшни давлатга чиқиш имконияти мавжудлигини таъкидлаб, ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталди:
“Ўзбекистонда 15 та лойиҳани амалга оширмоқдамиз. Вазифамиз мамлакатингизга энергия алмашинуви жараёнининг олдинга силжишига ёрдам беришдан иборат. Мулоқотда айтилганидек, қайта тикланадиган энергиядан ташқари, водород энергияси ва гидроэнергетика соҳасини ривожлантириш ҳам яшил энергияга ўтишда муҳим аҳамиятга эга, шунинг учун ҳозирда яшил водород лойиҳаси устида иш олиб бормоқдамиз. Фикримча, бу Ўзбекистоннинг экологик тоза энергияга ўтишида катта қадам бўлади”, – деди Асwa Power компаниясининг қурилиш бўйича минтақавий директори Энтони Бринкуизен.

Ўзбекистонда Марказий Осиёдаги энг йирик шамол энергетикаси лойиҳасини ривожлантириш бўйича фаолият олиб бораётган “Masdar” компанияси вакили эса ишлаб чиқарилаётган энергия қувватларини ошириш учун 2030 йилгача мўлжалланган мақсадлар аниқ белгилангани инвесторлар ишончини ошираётганини айтди:
“Инвестиция инфратузилмасини янгилашда яхши ўзгаришлар бўляпти. Айни вақтда мамлакатингизда ўзаро ҳамкорликда ишлаб чиқарилаётган энергия қувватини икки баробарга оширишни режа қилганмиз. Бу каби мулоқотларни ўтказиш ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эга”, - деди “Masdar” компаниясининг инвестициялар ва ривожланиш бўйича директори Абдулла Заед.
Энергетика вазирлигининг билдиришича, ўтган 6 йилда Ўзбекистонда иссиқлик, қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича хорижий инвесторлар билан умумий қиймати 29 млрд 234 млн долларга тенг бўлган 50 та битим имзоланган. Бу орқали инвесторлар томонидан 50 та замонавий электр станция қурилиши кўзда тутилган.
Таъкидланишича, ҳозирда 7 та вилоятда умумий қуввати 2,7 ГВт бўлган 9 та қуёш ва 1 та шамол электр станцияси “яшил” энергия ишлаб чиқарилмоқда. 2030 йилгача 120 минг километр узунликдаги электр узатиш тармоқлари, 105 та подстанция ҳамда 35 мингдан ортиқ трансформаторлар қурилиши ва янгиланиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
22:41 / 07.01.2026
«Метан заправкалар» фаолиятига 8 январдан яна чекловлар жорий қилинди
12:10 / 05.01.2026
Бойсунда нефт сизиб чиқди. Вазирлик вазият назоратга олинганини маълум қилди
13:51 / 03.01.2026
Шаҳарлар ҳудудининг камида 30 фоизи яшил майдонларга айлантирилади
22:13 / 29.12.2025