Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
30 декабрдан барча «метан заправка»лар 24 соатлик иш режимида ишлайди – Энергетика вазирлиги
Соат 9:00 дан бошлаб, барча метан заправкалар 24 соатлик иш режимида фаолият юритади.
Фото: Kun.uz
Энергетика вазирлиги 30 декабр кунидан Автомобилларга метан газ тўлдириш компрессор шохобчалари иш вақтига ўзгартириш киритилганини эълон қилди.
«30 декабр соат 9:00 дан бошлаб Республика ҳудудидаги барча метан заправкалар 24 соатлик иш режимида фаолият юритади», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, шуни инобатга олган ҳолда, автотранспорт воситалари эгалари ёқилғи қуйишни кун давомида, шу жумладан тунги соатларда ҳам қулай вақтларда, «навбатларни юзага келтирмаган ҳолда амалга ошириши мумкин».
Энергетика вазирлиги метан заправкалар қачонгача бундай режимда ишлашига аниқлик киритмади.
Метан заправкалар фаолиятига вақтинча чеклов 12 декабрдан бошлаб киритилган эди. Энергетика вазирлиги буни «қўшни давлатдаги газ тармоғида кузатилган техник носозлик туфайли импорт қилинаётган табиий газ қисқаргани» билан изоҳлади.
Вазирлик бу зарур чоралар вақтинча бўлиб, газ босимини меъёрга келтириш бўйича амалий ишлар олиб борилаётганини ҳамда ҳолат ҳақида қўшимча маълумот берилишини билдирган эди.
Мавзуга оид
23:18 / 22.12.2025
23 декабрда метан қуйиш шохобчалари 6 соат давомида очиқ бўлади — Энергетика вазирлиги
22:57 / 22.12.2025
Фарғонада метан муаммоси: шохобчалар очилмади, вазир ваъда қилган контейнерлардан дарак йўқ
09:56 / 22.12.2025
Вазирлик: метан қуйиш шохобчалари 6 соат давомида очиқ бўлади
17:49 / 12.12.2025