Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президентларга совға қилинган шоколад – «Qand»нинг муваффақияти нимада?
Шоколадга миллийлик, дид ва эстетикани интеграция қилиб, дунёга ўзбек миллий ширинлик брендини тақдим этмоқчи бўлаётган «Qand» асосчиси Kun.uz Biznes билан суҳбатлашиб, ўз муваффақияти ҳақида гапириб берди. Саидакмал Ваҳобовга кўра, унинг шоколадлари 2022 йили Ўзбекистонга келган 14 президент ва ҳукумат раҳбарларига ҳам совға қилинган. Яқинда жаҳон юлдузи Женнифер Лопезга ҳам махсус шоколад тақдим этилди.
«Qand» яралганига 8 йилдан ошган, унинг раҳбари айтишича, йиллик савдо айланма миллион доллардан ошган. Яқин йилларда Франция, АҚШ, БАА, Хитой, Япония ва Россия, Қозоғистонда шоколад дўконларини очиш режаланган. Бренд асосчиси Саидакмал Ваҳобовнинг айтишича, унинг шоколадларини сотиб олишга биринчи сабаб – сифат. Компания ҳар қандай шароитда ҳам сифатдан воз кечиш ниятида эмас.
Тадбиркорнинг шоколад бизнесини бошлашига жуда ноодатий бир воқеа сабаб бўлган, етказиб бериш хизматини бошқарган пайтида унга бир шоколад буюртмаси тушган ва у маҳсулот дефицит бўлгани боис топиш қийин бўлган. Ўша маҳсулотнинг шунча қидирганга яраша сифати юқори эмаслиги сабаб Саидакмалда шоколад фабрикасини очиш ғояси туғилган.
“Аслида мен бу бизнесни ҳеч қандай режасиз бошлаганман. Шоколад бўйича ҳам ҳеч нимани тушунмадим, нол эдим”, дейди бренд асосчиси.
Бизнесменга кўра, аввало ўзига бўлган ишонч ва мақсад қўя билиш жуда муҳим. Бизнесни бошлашда ғоя ва мақсад пулдан ҳам кўра кўпроқ аҳамиятга эга, чунки “пул топилади”.
Саидакмалнинг биринчи ишчилари – унинг онаси ва холаси – қариндошлари бўлган. У қариндошлари билан бизнес қилиш яхши эмас, деган гапга қўшилмайди.
«Qand» маҳсулотлари мижозлари – асосан юксак дидли, гўзалликни қадрлайдиган одамлар. Чунки шоколад шунчаки эмас, фалсафа билан тақдим этилиши керак. Маҳсулот доналаб ҳам сотилади: 48, 68 ва 110 минг сўмдан. Донаси бундай қимматлиги эса – компания учун нормал, чунки “сифат доим қиммат туради, маҳсулотлар ҳам қиммат”.
Суҳбатда бизнесдаги муваффақият, тадбиркорликда нималар муҳимлиги, қарз олди-бердиси ва пулни тўғри бошқариш, маҳсулот чиқаришда нималарга эътибор қилиш борасида ҳам фикрлар билдирилган.
Суҳбатни YouTube’да тўлиқ томоша қилишингиз мумкин бўлади.
Мавзуга оид
21:10 / 20.11.2025
Ўзбекистонга Полша бизнес доираларидан иборат делегация ташриф буюради
09:24 / 06.11.2025
Дунё рекордига яқин: 1200 йилдан ортиқ фаолиятга эга компаниялар
15:19 / 13.10.2025
Ўз бизнесини бошламоқчи бўлган аёллар учун қўлланма: илк қадамлар, имкониятлар ва тўсиқлар
17:54 / 30.09.2025