Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин 7 йил ичида илк бор Шимолий Кореяни тарк этиб, Хитойга етиб келди
Фото: РИА Новости / Илья Питалев
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин 2011 йилдан бери илк бор Шимолий Корея ҳудудини тарк этиб, Пекинга Хитойга илк ташриф билан етиб келди. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, махсус поезд Ким Чен Инни Хитойнинг шимоли-шарқий чегарасида жойлашган Даньдун шаҳри орқали Пекинга олиб келган.
Таъкидланишича, Ким Чен Иннинг Хитойга ташрифи АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашув ўтказиш қарори билан боғланган.
Ташрифнинг қолган тафсилотлари, жумладан Ким Чен Ин кимлар билан учрашиши ва ташрифи қанча узоқ давом этиши ҳақида ҳеч нарса маълум қилинмаган.
Аввалроқ Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Хуа Чуньин журналистларнинг ўтган дам олиш кунлари Даньдун темир йўл вокзалида шимолий кореялик расмий шахс пайқалгани ҳақидаги хабарга изоҳ бериш илтимосларига жавобан, бу ҳақда ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтган. Чуньин, шунингдек, икки давлат расмий вакилларининг эҳтимолий алоқалари бўйича ҳам ҳеч қандай изоҳ бермаган.
Мавзуга оид
08:55
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026
Ким Чен Ин яна КХДРда энг олий лавозимга сайланди
16:31 / 25.02.2026