Жаҳон | 07:26 / 03.12.2025
6752
1 дақиқада ўқилади

Саудиядаги улкан «Мукааб» пойдевори сунъий йўлдошдан қайд этилди

Янги сунъий йўлдош суратлари Ар-Риёдда барпо этилаётган улкан «Мукааб» мажмуаси қурилиш майдонида ғоят катта пойдевор чуқури тайёр бўлганини кўрсатди. Энди яна бир муҳим босқич бошланди: ер қатламини дунёдаги энг йирик иншоотлардан бири учун ишончли пойдеворга айлантирадиган улкан қазиш ва бурғилаш ишлари бошланди. Бу жараён йил якунигача давом этади.

Фото: SaudiProject

«Мукааб» — фақат ном эмас, балки фалсафа. Ҳар бири 400 метрлик томонларга эга монолит куб пойтахтнинг янги рамзига, унинг жасур меъморий манифестига айланади. Аммо лойиҳанинг энг катта сири ичида яширин: ягона фасад ортида «шаҳар ичидаги шаҳар» жойлашади — турар жой мавзелари, меҳмонхоналар ва кўнгилочар марказлар билан бирга.

«Мукааб» New Murabba («Янги Мурабба») лойиҳасининг юраги ҳисобланади. Унинг вазифаси — Ар-Риёднинг шимолий-ғарб қисмида замонавий ва ҳаёт тўла улкан марказни яратиш. Унинг атрофига, шу жумладан, 2034 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати учун стадион, шунингдек, яшаш, савдо-сотиқ ва кўнгилочар мақсаддаги кенг ҳудудлар киради.

Фото: Copernicus
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид