Жамият | 14:53 / 25.04.2019
89962
1 дақиқада ўқилади

Тошкент денгизида жуда катта балиқ овланди

24 апрель куни Туябўғиз сув омборида (Тошкент денгизи) 35 килограммлик балиқ овланди. Бу ҳақда «Потребитель.уз» гуруҳи хабар бермоқда.

Фото: Потребитель.уз

«Балиқ - олачипор ёки пестрик. Тарозида тортиб кўрилганида, унинг оғирлиги 35 килограммни ташкил этди. Уни сувдан чиқариб олиш учун бир неча киши сувга тушишга мажбур бўлди», - дея таъкидлаб ўтган балиқчилар.

Шунингдек, хабар қилинишича, балиқ ови ҳозирги пайтда Тошкент денгизи ва унга яқин атрофдаги каналларда яхши ҳолатда.

Мавзуга оид