Иқтисодиёт | 13:30 / 12.12.2017
17238
1 дақиқада ўқилади

Яна 200 млн доллар. Жаҳон банки Ўзбекистонга қўшимча маблағ ажратади

Фото: Getty Images

Жаҳон банки раҳбарияти Ўзбекистон саноат корхоналари энергия самарадорлигини кўпайтириш бўйича лойиҳани амалга ошириш учун 200 миллион долларлик миқдорда қўшимча молиялаштиришга тайёргарлик кўришга рухсат берди, деб хабар қилмоқда Иқтисодиёт вазирлиги.

Мурожаат банк директорлар Кенгашининг тасдиқлаши учун 2018 йил январь ойи бошига киритилган.

Саноат ишлаб чиқарилишида энергия самарадор технологияларни жорий этиш бўйича қўшимча кредит линияси президентнинг “Жаҳон банки билан молиявий ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши билан назарда тутилган. Ҳужжат билан Жаҳон банки иштирокида 2016-2020 йилларда амалга оширилувчи инвестиция лойиҳалари бўйича тадбирлар режаси тасдиқланган.

Ўзбекистон саноат корхоналари энергия самарадорлигини ошириш бўйича лойиҳа Халқаро Тараққиёт Ассоциацияси иштирокида амалга оширилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид