Ўзбекистон | 09:57 / 24.02.2022
31418
1 дақиқада ўқилади

Uzbekistan Airways’нинг Россияга парвоз қилган айрим самолётлари ортга қайтмоқда

Фото: Kun.uz

Россиянинг Ростов областидаги ҳаво кенглиги йўловчи самолётларнинг қатновлари учун ёпилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабарида айтилган.

Шу муносабат билан, 2022 йил 24 февраль куни Наманган – Краснодар йўналиши бўйича HY-9825 рейси Наманган халқаро аэропортига мажбурий қайтмоқда.

Бекор қилинган парвоз йўловчилари авиачиптани бепул бронлаш ёки тўлиқ қийматини қайтариб олиш ҳуқуқига эга экани айтилади.

Uzbekistan Airways АЖ йўловчиларни жадвалдаги ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида қўшимча равишда хабардор қилиши билдирилган.
 

Мавзуга оид