Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Мустақиллик куни билан табриклади
© Sputnik / Алексей Дружинин
Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги билан қутлади. Табрик матни президент Матбуот хизмати эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Сизни миллий байрам – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги куни билан самимий муборакбод этаман.
Россияда дўст Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт борасида эришаётган ютуқлар, мамлакатингизнинг халқаро майдондаги нуфузи ортиб бораётгани мамнуният билан эътироф этилмоқда.
Давлатларимиз ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик каби эзгу анъаналарга асосланган муносабатлар юксак даражага кўтарилган. Ишончим комил, биз биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан икки томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини, шунингдек, минтақавий масалалар бўйича конструктив ҳамкорликни бундан буён ҳам фаол ривожлантирамиз. Бу халқларимиз манфаатларига тўлиқ жавоб беради ҳамда Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги интилишларимизга ҳамоҳангдир.
Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлик ва муваффақият, Ўзбекистоннинг барча фуқароларига бахт-саодат ва фаровонлик тилайман.
Ҳурмат билан,
Владимир Путин, Россия Федерацияси Президенти
Мавзуга оид
14:31 / 19.02.2026
Мерц Путин билан муносабатлар нормаллашишини «деярли истисно этди»
20:11 / 18.02.2026
Путин яна икки йил урушишни режалаштирмоқда – NYT
17:46 / 15.02.2026
Зеленский Путинда «кўп вақт қолмагани»ни айтди
21:33 / 13.02.2026