Ўзбекистон | 22:20 / 11.10.2019
35783
5 дақиқада ўқилади

Сенат бир кунда 19та қонунни маъқуллади (фоторепортаж)

Мухамет Жумагалдиев ва Руслан Давлетов

Олий Мажлис Сенатининг 23-ялпи мажлиси муҳокамасига қўйилган 19та қонуннинг барчаси маъқулланди.

Ялпи мажлиснинг илк куни, 11 октябрда сенаторлар фақат қонунлар муҳокамаси билан машғул бўлишди. Юқори палата ваколатидаги бошқа ўндан ортиқ турли масалалар эса 12 октябрда кўриб чиқилади.

Жума куни Сенат тасдиғидан ўтган қонунлар қуйидагилар:

  • «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» (янги таҳрирда)
  • «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (янги таҳрирда)
  • «Валютани тартибга солиш тўғрисида» (янги таҳрирда)
  • «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»
  • «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида»
  • «Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида»
  • «Меценатлик тўғрисида»
  • «Мудофаа тўғрисида» (янги таҳрирда)
  • «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»
  • «Олий даражали «Дўстлик» орденини таъсис этиш тўғрисида»
  • «Ўзбекистон Республикаси ахборот-кутубхона тизими ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»
  • «Кредиторларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш кучайтирилиши ҳамда тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
  • «Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
  • «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»
  • «Чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиш қоидаларини бузганлиги учун жавобгарлиги либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»
  • «Божхона маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»
  • «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
  • «Маданий ифодаларнинг турли хил шаклларини муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги халқаро конвенцияни (Париж, 2005 йил 20 октябрь) ратификация қилиш ҳақидаги»
  • «Ўзбекистон Республикасининг биологик хилма-хиллик ҳақидаги Конвенциянинг биохавфсизлик бўйича Картахен протоколига қўшилиши (Монреаль, 2000 йил 29 январь) тўғрисида»

Kun.uz ўз анъанасига мувофиқ, Ўзбекистон қонун чиқарувчи ҳокимиятининг энг олий органида ўтган ялпи мажлисдан фоторепортаж тақдим этади.

Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев
Адлия вазири Руслан Давлетов
Сенаторлар Қувондиқ Санақулов ва Қаҳрамон Қуронбоев
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов
Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Дониёр Бахтиёрович Тошхўжаев

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов

Президентнинг давлат хизмати ва давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, сенатор Қаҳрамон Қуронбоев
Марказий банкнинг Банклар фаолиятини тартибга солиш департаменти директори Санжар Носиров
Марказий банкнинг Кредит ташкилотлари устидан пруденциал назорат департаменти директори Аброр Турдалиев
Сенатор Турғун Искандаров
Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов
Фарғона вилояти ҳокими, сенатор Шуҳрат Ғаниев
Сенатор Шоҳида Арипова

Мактабгача таълим вазири, сенатор Агриппина Шин
"Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази директори, сенатор Дилором Тошмуҳамедова
Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Зайниддин Низомхўжаев
Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раисининг ўринбосари Одилжон Иминов

Наманган вилояти телерадиокомпанияси директори, сенатор Муҳаммаджон Маҳсудов

Адлия вазири Руслан Давлетов ва Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев
Ўзбекистон фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев
 Самарқанд вилояти хотин-қизлар қўмитаси раиси, сенатор Гавҳар Алимова
Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Дилором Аҳмедова

Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси, Регламент ва одоб комиссияси раиси Иқбол Мирзо
Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Фаррух Дадахўжаев
Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Абдулла Қўлдошев

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Салиев
Молия вазири ўринбосари Ёрқин Турсунов

Сенат раиси Танзила Норбоева

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид