Тошкент аэропорти реконструкциядан сўнг қандай кўринишда бўлади? Фото ва видео
Тошкент халқаро аэропортида реконструкция ишлари бошланди. Қурилиш 2025 йилнинг охирига қадар давом этади.
Тошкент халқаро аэропортида кенг кўламли қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди.
Uzbekistan Airports хабарига кўра, реконструкция натижасида халқаро авиақатновлар терминали майдони икки баробарга кўпаяди, жўнаб кетиш ҳудудига кириш йўллари ўзгаради, учиб келиш ва учиб кетиш заллари ягона мажмуага бирлаштирилади, терминалнинг иккинчи қаватида очиқ терраса пайдо бўлади.
Халқаро терминални кенгайтириш лойиҳаси икки босқичда амалга оширилади ва 2025 йилнинг охирига қадар давом этади. Ишлар якунига етгач, ўтказиш имконияти йилига 13 миллион йўловчига етказилади.
Аэропорт майдонининг кенгайишига учиб келиш ва учиб кетиш биноларининг фасадларини реконструкция қилиш, шунингдек, уларни бирлаштириш орқали эришилади. Аэропортга транспортда кириш тизими ҳам ўзгаради: транспорт воситалари биринчи қават ёнига келишади, йўл ўтказгич (эстакада) эса бинонинг бир қисмига айланади.
Учиб келиш залида 48 йўловчи учун ўтиш йўлагига эга янги чегара назорати ҳудуди пайдо бўлади. Мавжуд учиб келиш зали ҳам тўрттадан саккизта юк ленталарини жойлаштиришни назарда тутган ҳолда реконструкция қилинади. Лойиҳа кутиб олувчилар учун алоҳида, ҳозирги учиб келиш залидан каттароқ — 6,2 минг квадрат метр бўлган ҳудудни ўз ичига олади.
Лойиҳага кўра, учиб кетиш залида 50 та рўйхатдан ўтиш нуқтаси, катта ўлчамдаги багажларни топшириш пештахтаси, багажларни ўзи топшириш жойи, божхона ва юк назоратидан иборат янги йўловчиларни рўйхатга олиш зали қурилади. Авиация хавфсизлиги текширув ҳудуди ҳам кенгаяди.
Реконструкциядан сўнг пойтахт аэропортида 6 та телетрап ишлайди, чиқиш дарвозалари сони эса 12 тани ташкил этади.
Янги тизим ўрнатилиши билан аэропорт реал вақт режимида ҳар бир йўловчининг аэропорт мажмуаси ичидаги юклари ҳаракатини кузатиш имконига эга бўлади. Бу юклар йўқолишини минималлаштириш ва уларни самолётга янада тезроқ юклаш имконини беради. Юкларни саралаш учун янги майдон ва хизмат кўрсатиш ускунасининг ўрнатилиши айрим рейслар йўловчиларига парвоздан рўйхатдан ўтиш ва багажни топширишни 24 соат олдин амалга ошириш имконини беради.
Мавзуга оид
17:02
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
19:18 / 21.11.2024