Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йил январ ойида мамлакатда хизматлар бозори ҳажми 80,5 трлн сўмга етган.
Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилди — 32,3 трлн сўм. Бу эса умумий хизматлар бозорининг қарийб 40 фоизини ташкил қилади.
Шунингдек, Самарқанд вилоятида 5,9 трлн сўм, Фарғона вилоятида 5,3 трлн сўм, Тошкент вилоятида 5,2 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилган.
Қолган ҳудудларда кўрсаткичлар қуйидагича: Наманган вилояти — 4,1 трлн сўм, Андижон ва Қашқадарё вилоятлари — 3,9 трлн сўмдан, Бухоро вилояти — 3,1 трлн сўм, Хоразм вилояти — 2,7 трлн сўм, Сурхондарё вилояти — 2,6 трлн сўм, Қорақалпоғистон Республикаси — 2,5 трлн сўм, Навоий вилояти — 1,9 трлн сўм, Жиззах вилояти — 1,7 трлн сўм ҳамда Сирдарё вилояти — 1 трлн сўмни ташкил этган.
Хизматлар соҳасидаги юқори улуш пойтахтда иқтисодий фаоллик, инфратузилманинг ривожланганлиги ва аҳоли зичлиги билан изоҳланади.











