Ўзбекистон бўйича 2300дан зиёд аёл алимент тўлаши маълум қилинди
Ўзбекистон бўйича 2300дан зиёд аёл алимент тўлаши маълум қилинди Республика бўйича 2364 нафар аёл суд қарорларига мувофиқ фарзандининг таъминоти учун алимент тўламоқда, деб маълум қилди Мажбурий ижро бюроси бўлим бошлиғи Насимхон Бурҳонов.
“Суд бола отаси билан қолиши ҳақида қарор чиқарган тақдирда, оналарни фарзандлари вояга етгунга қадар уларнинг моддий таъминоти учун алимент тўлашга мажбурлайди. Айни пайтда Ўзбекистонда 2364 нафар аёл алимент тўламоқда.
Суд қарорларига кўра, аёллар алиментни собиқ турмуш ўртоқларига тўлашади”, - деди МИБ ҳуқуқий таъминлаш ва халқаро ҳуқуқий алоқалар бўлими бошлиғи Насимхон Бурҳонов 6 август куни AОКАда ўтказилган матбуот анжуманида.
МИБ мулозимининг маълумот беришича, бюро ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан 2021 йил бошидан буён 11 400 нафар эр-хотин ярашган.
Аввалроқ Ўзбекистонда 2021 йилнинг биринчи ярмида оилавий ажримлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34 фоизга ортгани, йил бошидан бери қарийб 20 мингта оила ажрашгани, энг кўп ажрашишлар Тошкент шаҳрига тўғри келгани маълум қилинганди.
2021 йил 1 мартдан бошлаб ижро ҳужжатлари бўйича алимент мажбуриятларини бажариш қарздорлар томонидан Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими орқали амалга оширилмоқда.
Маълумот учун, Мажбурий ижро бюросида ҳозирда иш юритувидаги 1 миллион 90 мингга яқин ижро ҳужжатининг 268 мингдан ортиғини (24,6 фоизи) алимент тўловларига оид ижро ишлари ташкил қилади.
Мавзуга оид
19:03 / 22.11.2024
"16 ёшли" аёлнинг 1 яшар эгизак фарзанди. Эрта никоҳни тарғиб қилганлар огоҳлантирилди
14:33 / 21.11.2024
Нега ўзбек ота-оналари боласини рус синфларига беради?
09:31 / 20.11.2024
Жиззахда икки бола машина уриб кетиши оқибатида вафот этди
16:55 / 15.11.2024