Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда микроавтобусда 58 нафар болани ташиётган ҳайдовчи аниқланди
Ҳайдовчи 8 ўриндиқли транспорт воситасида 58 болани боғчага ташиган.
Фото: Видеодан кадр
Андижон вилояти Избоскан туманида 58 нафар болани 8 ўриндиқли микроавтобусда олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди. Унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Вилоят ИИБга кўра, 6 май куни Ўрта қишлоқ маҳалласи Мумтоз кўчасида ҳайдовчи Қ.З. King Long русумли микроавтобусда давлат-хусусий шериклик асосидаги «Хадичабегим» боғчасининг 58 нафар тарбияланувчисини олиб кетаётган вақтда тўхтатилган.
Ҳайдовчига нисбатан одам ташиш қоидасини бузганлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва боғча раҳбарияти билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди, дейилади хабарда.
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига кўра, республика бўйлаб 1−8 май кунлари ўтказилган рейд тадбирларида болаларни транспортда меъёрдан ортиқ ташиш билан боғлиқ 125 та қоидабузарлик аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, 5 май куни Навоий вилояти Нурота туманида 13 нафар боғча боласи ва ўзининг 3 ойлик чақалоғини Matiz'да олиб кетаётган боғча мудираси бошқарувни йўқотиши оқибатида автомобил ағдарилиб кетган, оқибатда ҳайдовчи ҳалок бўлиб, болалар жабрланган, улардан бири комага тушиб қолган эди.
Мавзуга оид
19:01 / 10.05.2026
Андижонда “Ласетти” зовурга тушиб кетди
20:48 / 06.05.2026
5 кунда 40 та ҳолат: болалар буюм эмас
15:40 / 06.05.2026
Навоийда 13 нафар боғча боласини ташиб кетаётган Matiz ЙТҲга учради
09:26 / 01.05.2026