Ўзбекистон | 21:39 / 10.01.2026
5241
1 дақиқада ўқилади

Миграция агентлиги хорижда вафот этганларнинг жасадларини қайтариш учун пул йиғаётган фирибгарлардан огоҳлантирди

Миграция агентлиги хорижда вафот этганларнинг жасадларини қайтариш учун пул йиғаётган фирибгарлардан огоҳлантирди. Агентлик бундай харажатлар давлат томонидан қопланишини эслатиб, ҳеч қандай пул ўтказмасликка чақирди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ижтимоий тармоқларда хорижда бўлиб турган вақтида вафот этган Ўзбекистон фуқароларининг жасадларини юртга олиб келиш учун турли пластик карталарга пул йиғиш акциялари ўтказилмоқда. Миграция агентлиги ушбу ҳолат юзасидан эҳтиёткорликка чақирди.

Таъкидланишича, айрим ҳолатларда фирибгарлар эски ёки нотўғри маълумотлар асосида одамларнинг ҳис-туйғуларидан фойдаланиб, пул ишлаб олишга уринмоқда.

«Бу каби хабарларни кўрсангиз, ҳеч қандай пул ўтказманг. Қонуний ва ишончли йўл — Миграция агентлигига мурожаат қилиш»,  дейилади хабарда.

Агентлик агар Ўзбекистон фуқароси хорижда вафот этган бўлса, Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобига юртга олиб келинишини эслатиб ўтди.

Шу каби вазиятларда агентликнинг қуйидаги рақамларига мурожаат қилиш сўралади:

  • (71) 202−33−55;
  • 1282;
  • Telegram бот: @huquqiy_yordam_uzbot.
Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид