Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўрта тиббиёт ходимларини ишга жойлаштириш бўйича келишув имзолади
Миграция агентлиги ва Саудия Арабистонининг Health Resources Company (HRCO) компанияси ўртасида ўзбекистонлик ўрта тиббиёт ходимларини Саудияга қонуний, хавфсиз ва шаффоф тартибда ишга жойлаштиришга қаратилган янги ҳамкорлик келишуви имзоланди.
Миграция агентлиги маълумотига кўра, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида меҳнат миграцияси йўналишида муҳим янги келишув имзоланди. Ҳужжат Миграция агентлиги ҳамда Саудиянинг Health Resources Company (HRCO) компанияси ўртасида тузилган.
Икки томонлама манфаатли ушбу келишувнинг асосий мақсади — Саудия Арабистонида ўрта тиббиёт ходими сифатида ишлаш истагида бўлган юртдошларни ушбу мамлакатга қонуний, хавфсиз ва шаффоф тартибда ишга жойлаштиришдан иборат.
Маълумот ўрнида, HRCO (Health Resources Company) Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш тизимини марказлашган тарзда бошқариш бўйича амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар доирасида ташкил этилган муҳим тузилма ҳисобланади. Компания инсон ресурслари (HR) операторы сифатида мамлакатдаги барча давлат тиббиёт муассасалари учун ягона кадрлар сиёсатини ишлаб чиқиш ва бошқариш билан шуғулланади.

Миграция агентлиги эълонларига кўра, Саудияда ишлаш истагини билдириб ариза қолдирган 887 нафар номзод ўрта тиббиёт ходимлари орасида саралаш ишлари олиб борилган ва суҳбатга тайёр деб баҳоланганлар учун иш берувчи томон вакиллари иштирокидаги танловлар бошланган.
Юртдошларга қулайлик яратиш мақсадида бундай суҳбатлар жорий йил 3–4 декабр кунлари Андижон шаҳрида ҳам ўтказилиши белгиланган.
Мавзуга оид
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
14:02 / 09.06.2026
Қозоғистонда ЙТҲга учраган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
21:32 / 02.06.2026