Ўзбекистон | 18:02 / 05.12.2025
10735
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон 2024 йилда Россиядан 39 млн доллар қарз олди

Бошқа давлатларнинг Россия олдидаги қарзлари 1998 йилдан бери энг юқори даражага етди.

Фото: РИА Новости

38 давлатнинг Россия олдидаги қарзлари ўтган йили 33,1 миллиард долларгача ошди, бу 1998 йилдан бери энг юқори кўрсаткич бўлди. Бу ҳақда Жаҳон банки маълумотларига таяниб, «РИА Новости» нашрига таяниб «Газета.ру» хабар берди.

Аниқлик киритилишича, 2024 йилда бу кўрсаткич 2,6 миллиард долларга ошиб, 33,1 миллиард долларга етган. Бошқа давлатларнинг Россия олдидаги қарзи охирги марта энг юқори кўрсаткичга 1998 йилда етган - 38 миллиард доллар.

Гап 38 та давлат ҳақида бормоқда. 2024 йилда энг кўп қарз Бангладешга тўғри келди - бир йил ичида унинг қарзи 1,2 миллиард долларга ошди. Миср қарзини 815 млн долларга, Ҳиндистон эса 799 млн долларга оширди. Ўзбекистон 39 миллион долларга, Афғонистон 17 миллион долларга, Яман 7 миллион долларга ва Шри-Ланка 3 миллион долларга қарз олди.

Хабарда Ўзбекистоннинг Россия олдидаги умумий қарзи ҳақида маълумот берилмаган.

Беларус қарз мажбуриятларини энг кўп - 125 миллион долларга қисқартирди.

Сентябр ойида Гуржистон Россия олдидаги кўп йиллик қарзини тўлиқ тўлагани хабар қилинганди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид