Жамият | 11:50 / 02.10.2025
2137
1 дақиқада ўқилади

Қумариқ кўчаси 15 октябргача ёпиқ қоладиган бўлди

9 сентябрда ёпилган Тошкент шаҳри Сергели туманидаги Қумариқ кўчаси 15 октябргача ёпиқ қоладиган бўлди. 

Фото: Veolia Energy Tashkent

Аввалроқ Veolia Energy Tashkent кўча 30 сентябргача ёпилганини таъкидлаганди.

2025-2026 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида Қумариқ кўчасида диаметри 325 мм бўлган иссиқлик тармоқларининг умумий 1000 метр узунликдаги қисми алмаштирилмоқда.

Ишлар давомида карго хизматлари, Авиация хавфсизлиги хизмати, аэропорт ходимлари, авария-қутқарув хизматлари ҳамда яқин атрофдаги уйларнинг аҳолиси учун кириш ва ўтиш имконияти таъминланади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид