Жамият | 08:50 / 06.11.2025
1801
1 дақиқада ўқилади

Мирзо Улуғбек туманида Ниҳол кўчаси бўйлаб ҳаракат вақтинча чекланади

5 ноябр соат 23:00 дан 6 ноябр соат 23:00 гача Ниҳол кўчасининг Миллий боғ кўчасидан айланма ҳаракатли чорраҳагача бўлган қисмида йўл таъмирлаш ишлари сабаб транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги Ниҳол кўчасида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан, мазкур участканинг Миллий боғ кўчасидан айланма ҳаракатли чорраҳагача бўлган қисми 5 ноябр соат 23:00 дан 6 ноябр соат 23:00 гача ёпилади.

Ҳайдовчилардан вақтинча ноқулайликлар учун узр сўралди ва айланма йўналишлардан фойдаланиш тавсия этилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид