Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«ЎФА раҳбарияти, Қашқадарё вилоят ҳокими ва Kun.uz’га раҳмат». Камолиддин Кенжаевга Қаршидан ваъда қилинган уй берилди
Kun.uz ва Tribuna.uz сайти мухбирлари Қашқадарёдаги сафарлардан бирида Ўзбекистоннинг яқин ўтмишдаги энг яхши чап қанот ҳимоячиларидан бири, тўрт карра совриндор Камолиддин Кенжаев билан учрашиб, 2007 йилдаги автофалокатдан кейин собиқ футболчининг ҳозиргача мушкул вазиятда эканлиги ҳақида маълум қилгандик.
Февраль ойида эълон қилинган «Қашқадарё вилоят ҳокими совға қилган уй берилмади: автофалокат сабаб ногирон бўлиб қолган собиқ футболчи мураккаб аҳволда» сарлавҳаси остидаги мақоладан кейин ЎФА раҳбарияти ва вилоят мутасаддилари томонидан Камолиддин Кенжаевнинг ҳолидан хабар олиниб, унинг муаммоси атрофлича ўрганилди.

Март ойида эса ниҳоят футболчига Қарши шаҳридан янги квартира топширилиши ҳақида маълум қилинганди. Бироқ, пандемия сабабли янги уйнинг калити топширилиши муддати бироз чўзилди.
26 июнь, жума куни Қарши шаҳрида ўтган Суперлига 6-тури доирасидаги «Насаф» - «Бухоро» учрашуви олдидан ниҳоят Камолиддин Кенжаевга ваъда қилинган янги уйнинг калити тантанали тарзда топширилди. Тадбирда Ўзбекистон футбол ассоциацияси масъул вакиллари Раҳмиддин Зикрияев ва Шоакрам Исроилов уйнинг калити ва сертификатни топширишди. Тадбирдан кейин Камолиддин Кенжаев қувончини яшира олмай, таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Жуда ҳам хурсандмиз. Қувончимизни чеки йўқ. Шу кунларга етказганига шукур. Мени йўқлаб, ҳол-аҳволимни ўрганиб бор ҳақиқатни оммага етказганларингдан кейин кўпчилик қўллаб-қувватлади, далда берди. Хусусан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятига, Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ва Kun.uz жамоасига миннатдорчилик билдириб қоламан. Орадан 13 йил вақт ўтган бўлса-да, вилоят маркази Қарши шаҳридан янги уйнинг калитини топширишди. Йиллар ўтиб энди яна севимли машғулотим, ҳаётимга айланган футбол атрофида бўламан, қўлдан келганча ўз билим ва тажрибамни вилоятимиз, юртимиз жамоалари учун янги иқтидорларни кашф этишга сарфламоқчиман. Менга ёрдам берган барчага бутун оилам номидан катта раҳмат айтиб қоламан. Фурсатдан фойдаланиб, бугунги касб байрамингиз билан барча журналистларни, шу жумладан Kun.uz ва Tribuna.uz жамоасини чин қалбдан табриклайман. Ҳар доим бугунгидек фаол бўлиб, халқ дарди, муаммолари ва ҳақиқатни юзага чиқаришда чарчаманг, деб қоламан», - дейди Камолиддин Кенжаев.
Мавзуга оид
20:53 / 28.10.2025
ЎФА «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев сўзлари юзасидан суриштирув ўтказади
22:47 / 23.10.2025
“Навбаҳор” ва “Нефтчи”нинг Суперлигада тўплаган очколаридан 3 очко олиб ташланиши мумкин
22:37 / 12.10.2025
Равшан Эрматов ФИФА қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди
17:14 / 04.10.2025