Тошкент метросида ҳожатхона қуриладиган 9 та бекат номи маълум бўлди
Пойтахт метрополитенига кўра, ҳозирги вақтда 4 та — «Буюк ипак йўли», «Амир Темур хиёбони», «Пахтакор» ва «Беруний» метро бекатларида ҳожатхоналар қурилишининг 1-босқичи бошланган.

Фото: Kun.uz
Тошкент метросининг «Чилонзор» бекатида қурилган она-бола хонаси ва ҳожатхона таржиба-синовдан муваффақиятли ўтгани муносабати билан бошқа 9 та бекатда ҳам шундай махсус хоналар қурилиши тўғрисида хабар берилганди. Метрополитен матбуот хизмати Kun.uz'га ҳожатхоналар қуриладиган бекатлар номини маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳожатхона қуриш учун ер остида жойлашган қуйидаги 9 та бекат танлаб олинган:
- «Буюк ипак йўли» бекати;
- «Амир Темур хиёбони» бекати;
- «Мустақиллик майдони» бекати;
- «Пахтакор» бекати;
- «Олмазор» бекати;
- «Беруний» бекати;
- «Чорсу» бекати;
- «Дўстлик» бекати;
- «Бодомзор» бекати.
Шунингдек, ҳозирги вақтда 4 та метро бекатда («Буюк ипак йўли», «Амир Темур хиёбони», «Пахтакор» ва «Беруний») қурилиши режаланган ҳожатхоналарнинг лойиҳа ҳужжатлари якуний босқичда бўлиб, қурилишнинг 1-босқичи бошланган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 23 февралда «Чилонзор» метро бекатида она-бола хонаси ва ҳожатхона ишга туширилган эди. Ўшанда Тошкент метрополитени она-бола хонаси ҳамда ҳожатхона синов тариқасида қурилгани, натижа кутилганидек бўлса, йўловчилар оқими кўп бўлган яна 14 та метро бекатида ҳам барпо этилишини маълум қилганди.
Жорий йил ноябр ойи бошларида «Пахтакор» бекатида номаълум эркакнинг ҳожатини чиқариб кетгани акс этган видеолар тарқалиб, жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлганди. Бир гуруҳ фаоллар 47 йил аввал очилган метрополитен бекатларида ҳанузгача нима сабаб ҳожатхоналар ишга туширилмаганини танқид остига олганди.
Ҳолат юзасидан «Тошкент метрополитени» расмий муносабат ҳам билдирганди. Унга кўра, шу йил 27 сентябрда бўлган бу воқеа юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари суриштирув олиб боришган. Фуқаронинг шахсига аниқлик киритилиб, белгиланган тартибда унга нисбатан терговга қадар суриштирув ишлари амалга оширилаётгани таъкидланган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳафта охирида ҳарорат исиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 15:44
-
Президент Хоразмда арзон автомобил ишлаб чиқариш бошланишини айтди
Иқтисодиёт | 15:29
-
Хоразмда 10 млрд долларлик газ-кимё мажмуаси қурилиши бошланади
Иқтисодиёт | 15:21
-
“Олтин конини портлатмоқчи эдим” – Хатирчида фуқаро уйида портловчи қурилма сақлаб келгани аниқланди
Ўзбекистон | 15:19
Мавзуга оид

08:37
Тошкент кўчаларидан бирида машиналар ҳаракати вақтинча тўхтатилди

16:17 / 01.05.2025
Тошкентда Хотира кунига бағишлаб 2000 киши иштирокида марафон ўтказилади

10:24 / 01.05.2025
Тошкентда ёнғин оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу охирги ҳафтадаги учинчи йирик ёнғин

17:21 / 30.04.2025