Ўзбекистон | 12:53 / 15.04.2021
1733
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда қарздорлиги туфайли 360 нафар шахс ва 324та транспорт воситасига қидирув эълон қилинган

Фото: KUN.UZ

МИБ Қашқадарё вилоят бошқармаси органлари томонидан қарздорлиги мавжуд 360 нафар фуқарога нисбатан қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, МИБ Қашқадарё вилоят бошқармаси қидирув шуъбаси томонидан қарздорлиги мавжуд 360 нафар фуқаро ва уларга тегишли 324та автотранспорт воситаси қидирувга берилган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида охирги уч ойда фуқаролардан 99 нафари (9 нафари бошқа вилоятлардан) топилган. Улардан 96 нафари алимент бўйича қарздор бўлган фуқароларни ташкил этган.

Давлат ижрочилари томонидан ушбу фуқароларнинг 22 нафарига маъмурий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилиб, қамоқ жазоси қўлланилган. 74 нафаридан 153,5 миллион сўм қарздорлик ундирилган.

Қидирувга берилган транспорт воситаларидан 119 таси топилиб, 250 миллион сўм қарздорлик ундирилган.

Мавзуга оид