Uzcard ва Humo йил охиригача интеграция қилинади
Humo карталаридан Uzcard банкоматлари орқали ва аксинча тарзда нақд пул ечиб олиш имконияти май ойигача ишга тушиши керак. Йил охиригача эса барча терминаллар ҳар иккала карта турини ҳам қабул қиладиган бўлади. Бу – президент қарорида белгиланди.
Президент аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган қарорни имзолади.
Қарорга кўра, “Humo” ва “Uzcard” тўлов тизимлари ўзаро интеграциясини босқичма-босқич, жумладан 2023 йил май ойига қадар банкоматлар ҳамда 2023 йил якунига қадар тўлов терминаллари тизимини интеграция қилиш ишларини якунлаш топширилган.
Шунингдек, 2023 йил 1 майга қадар муддатга Тошкент шаҳрида ҳуқуқий эксперимент тариқасида виртуал касса билан қамраб олинган савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида нақд пул ечиш хизматини кўрсатиш амалиёти жорий этилади.
Шунингдек, Ягона ғазна ҳисобварағи орқали ҳисоб-китобларни 24/7 режимида онлайн тартибда амалга ошириш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими Марказий банкнинг “Тезкор тўловлар” тизимига интеграция қилинади.
- Uzcard ва Humo тўлов тизимлари интеграция қилиниши ҳақида 2020 йилдан буён айтиб келинади. Бу жараён 2021 йил охиригача якунланиши ҳақида расман эълон қилинган, лекин бу амалга ошмай қолганди.
Мавзуга оид
13:31 / 16.11.2024
Kaspi.kz Humo тўлов тизимини хусусийлаштиришдаги иштирокини тўхтатди
18:08 / 15.08.2024
Агар банк картангиз пароли қуйидагилардан бири бўлса, уни ўзгартиринг — мутахассис маслаҳатлари
16:43 / 14.05.2024
“Humo” тўлов тизими оператори акциядорлик жамиятига айлантирилди – Давактив
17:48 / 26.04.2024