Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уйма-уй ёрдам ва ижтимоий акциялар: «Халқ билан бирга» дастури қандай амалга оширилади?
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан ишга туширилган мазкур дастурдан мақсад аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, камбағалликка қарши курашиш ва эҳтиёжманд оилаларга манзилли ёрдам кўрсатишдан иборат.
1 миллион хонадон уйма-уй ўрганилади
Дастур доирасида «Юракка йўл» акцияси йўлга қўйилади. Партия фаоллари, депутатлар ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида 1 миллиондан ортиқ хонадон ҳолати текширилади. Шу тариқа эҳтиёжманд оилалар аниқланиб, уларга амалий ёрдам кўрсатиш чоралари белгиланади.

Манзилли ёрдам кўрсатилади
Дастур кам таъминланган оилалар учун қатор ёрдам чораларини назарда тутади:
§ озиқ-овқат, дори-дармон ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш;
§ тиббий кўриклар ташкил қилиш;
§ янги иш ўринлари яратиш;
§ касбга ўқитиш ва малака ошириш.
Шунингдек, «Бир оила – бир ҳомий», «Яхшилик марафони», «Фаровон оила», «Кексаларга меҳр», «Саломатлик сари» каби ижтимоий акциялар ҳам амалга оширилади.

Сайёр қабул ва мобил штаблар
Ҳудудларда 10 дан ортиқ мобил штаб ишга туширилади. Улар орқали республика бўйлаб 200 дан ортиқ сайёр қабуллар ташкил этилади. Фуқаролар мурожаатлари тингланиб, муаммолар жойида ҳал қилиниши, зарур ҳолларда қонунчилик таклифлари ишлаб чиқилиши кўзда тутилган.

Онлайн ва интерактив механизмлар
Дастур доирасида аҳоли билан мулоқотнинг замонавий усуллари ҳам жорий этилади:
§ Telegram-бот орқали онлайн сўровномалар;
§ «Депутат билан очиқ суҳбат» онлайн платформаси;
§ «Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим» интерактив лойиҳаси.

Дастур назорати
Йиғилишда дастур ижросини таъминлашда жамоатчилик ва парламент назорати кучайтирилиши таъкидланди. Маълум қилинишича, ҳудудларда ўтказиладиган уйма-уй текширувлар натижасида системали муаммолар аниқланиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилади.
Мавзуга оид
14:05 / 06.03.2025
Ўзбекистон учун халқаро даражадаги 10 000 нафар молия мутахассисини қандай тайёрлаш керак?
20:00 / 11.09.2024
ЎзЛиДеп меҳнат қонунчилигига ўзгартириш киритиш ташаббуси билан чиқди
20:09 / 12.09.2021
5 фоизлик инфляция, 4 минг долларлик даромад ва 12 фоизлик ҚҚС – Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастуридан ўрин олган иқтисодий тезислар
17:37 / 09.09.2021