17:37 / 09.09.2021
6931

“Бирорта муҳтож инсон эътибордан четда қолмайди” – Актам Хайитов

ЎзЛиДеп етакчиси Актам Хайитов қурултой якунида ОАВ вакилларига берган интервьюсида жамиятдаги ҳар бир қатлам учун тизимли ёндашув йўлга қўйилишини маълум қилди.

Партия етакчиси сайловолди дастурида инсон манфаатларига энг катта эътибор қаратилгани ҳақида гапирди. 

“Концепцияга кўра инсон қадри биринчи ўринда туради. Бизнинг давлатимизда муҳтож бўлган бирор инсон эътибордан четда қолмайди. Аҳолини камбағалликдан чиқариш, ёшларимизни ўқитиш, аёлларимизга ёрдам кўрсатиш бўйича тизимли ёндашув бўлади. 

Олдимизга қўйилган мақсадлардан бири халқимизга муносиб яшаш шароитини яратиш. Аҳоли жон бошига ялпи маҳсулот 4 минг долларга етказилади. 2016 йилдан буён уй-жой қурилиши 11 бараварга ошган. Ҳар бир оила ўз бошпанасига, ўз уйига эга бўлиши давлат раҳбарининг олдига қўйган вазифаларидан бири ҳисобланади” деди Актам Хайитов.

Партия етакчиси меҳнат унумдорлиги, саноат ишлаб чиқариш, инвестициялар ҳажми, аҳоли реал даромадлари, иш ҳақи оширилиши юзасидан эришилган ютуқлар пандемия даврида дунёнинг саноқли мамлакатларида қайд этилганини таъкидлади.

Top