Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзбекистонни қайтадан трансформация қилди” — Шаҳбоз Шариф Шавкат Мирзиёев ҳақида
25–26 феврал кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлган Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади. “Агар адашмаётган бўлсам, 2016 йилда Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 42 фоиз бўлган, савдо кўрсаткичи ҳам паст эди. Бугун камбағаллик даражаси 8 фоизга тушди, инвестициялар ҳажми эса 30 миллиардга етди. Шунинг ўзи катта мўъжиза эмасми?!”, — деди бош вазир.
Фото: Президент матбуот хизмати
Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев давлат бошқарувига келгандан сўнг мамлакатни қайтадан трансформация қилгани ҳақида гапирди.
“Сиз давлат бошқарувига келган илк кунлардан бошлаб Ўзбекистонни қайтадан трансформация қилдингиз. Сиз жамиятни қайта тикладингиз”, — деди Покистон бош вазири.
Шаҳбоз Шарифнинг таъкидлашича, бундай натижаларга баландпарвоз гаплар орқали эришилмайди ёки яхши бир кенгашни ташкил этиш билан ҳал бўлиб қолмайди.
“Мўъжизалар аниқ қарашлар, юқори динамика, тинимсиз меҳнат ва якдил мақсад сари дадил интилиш орқали пайдо бўлади. Мен мана шундай улуғ сифатларни сизда кўрдим”, — дейди у.
Аввалроқ Ўзбекистон ва Покистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:54 / 08.09.2025
«Янги авлод» мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи ташкил этилади
13:16 / 06.09.2025
Фуқаролардан 30 турдаги ҳужжатларни талаб этиш бекор қилинади
22:12 / 05.09.2025
Қонунчиликни содда тилда шарҳловчи Adliya TV интернет саҳифаси ишга туширилади
19:34 / 05.09.2025