Ўзбекистонда ёш келин-куёвлар учун махсус тадқиқот портал очилади
Ўзбекистонда ўсмирлар, ёш келин-куёвлар ва ота-оналарнинг репродуктив саломатлик соҳасидаги тиббий маданиятини ошириш мақсадида махсус ахборот-маърифий тадқиқот портал ишлаб чиқилади.
Бугун, 20 сентябрь куни Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси қабул қилган қарорда шу ҳақда айтиб ўтилган, деб хабар беради Kun.uz мухбири.
Портални 3 ой муддатда яратиш ва ишга тушириш вазифаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Республика репродуктив саломатлик марказига юклатилди.
Шунингдек, вояга етмаган шахслар учун жинсий тарбия масалалари бўйича махсус дастурлар ишлаб чиқилади. Бунда бола ва ўсмирларнинг ёши, психологик ва жисмоний ўзига хосликлари инобатга олинади.
Дастур лойиҳаларини ишлаб чиқиш билан Халқ таълими вазирлиги, «Оила» илмий-амалий маркази, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ва бошқа манфаатдор вазирлик-идоралар шуғулланади.
Мавзуга оид
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
12:14 / 11.01.2024
Ўзбекистон статистика портали синов режимида ишга туширилди
11:03 / 12.07.2023
Давлат мулки объектлари билан савдо ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар портали ишга туширилади
15:22 / 09.07.2023