Ургутлик Толибжон Камолов ва Феруза Туронова бугун оила қурмоқда. Келин-куёв никоҳдан ўтиш учун сайрга чиқишдан аввал ўзлари яшайдиган маҳалладаги 1017-сайлов участкасига бориб, овоз беришди.

Фото: 4-Жиззах округ сайлов комиссияси Матбуот маркази

Мирзачўл туманида яшовчи Шохруҳ ва Юлдуз Суюндиковлар бугун оила ришталарини боғлашмоқда. Келин-куёв тўйдан олдин Ғалаба маҳалласидаги 345-сайлов участкасида бўлиб, овоз бериш жараёнида иштирок этишди.

Фото: Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Қизириқнинг Янгикент маҳалласида яшайдиган тадбиркор Баҳром Чориев ва олий таълим муассасаси талабаси Машҳура Чориева ҳам бугун оила қурмоқда. Тўй ташвишларидан ортиб улар ҳам президент сайловида қатнашиб овоз беришди.

Жалақудуқ тумани Навоий маҳалласидаги 445-сонли сайлов участкасида ҳам ҳам сайловчилар орасида келин-куёвларни кўришди.

Фото: Бойсун тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Бойсунлик Наврўзбек Усмонов ва Жумагул Бойқувватова ҳам бугун янги ҳаёт остонасига қадам қўйишмоқда. Ёшлар биргалик конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб, сайловда овоз беришди.

Фото: Сариосиё тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Сурат Сариосиё туманидаги 789-сайлов участкасида олинган.

Фото: Деҳқонобод тумани ҳокимлиги

Сурат Деҳқонобод туманида олинган.