Жаҳон | 23:00 / 15.05.2018
4534
1 дақиқада ўқилади

Япония темир йўллари поезднинг 25 сонияга эртароқ жўнагани учун узр сўради

Фото: SoraNews24

Японияда темир йўлларни ривожлантириш билан шуғулланувчи JR West компанияси 11 май куни поездларидан бири станциядан белгиланган вақтдан 25 сония эртароқ жўнагани учун йўловчилардан узр сўради. Бу ҳақда Sora News маълум қилди

Йўловчи поезди Нотогава станциясидан 11 май соат 7:12да кетиши керак бўлган. Бироқ машинист хатоси туфайли поезд 7 соат 11 дақиқа ва 35 сонияда жўнаган.

Айни вақтда машинистнинг бу хатоси туфайли кимдир жабр кўргани ёки компанияга бирор шикоят тушгани номаълумлигича қолмоқда. Шунга қарамай, компания ўз мижозларидан узр сўрашга қарор қилган. 

 

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид