Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
9 ёшли қиз Disney’дан кўзойнак тақувчи персонаж ўйлаб топишни сўради
Ноттингемширда яшовчи 9 ёшли Лоури Мур Walt Disney президенти ва CEO Роберт Айгерга мактуб йўллаб, ундан кўзойнак тақувчи қаҳрамон қиз образини яратишни сўради. Қизнинг сўзларига кўра, бу кўзойнак тақувчи бошқа болаларда ҳам ўзига бўлган ишончни мустаҳкамлайди.
“Мен Дисней маликалари ҳақидаги мультфильмларда катта бўляпман. Улар менга доим ёққан, қаҳрамон қизларнинг кўриниши ажойиб. Бироқ, афсуски, уларнинг ҳеч бири кўзойнак тақмайди ва бу мени ўзимни етарлича чиройли эмасдек ҳис қилишга мажбур қилади. Кўзойнакли персонажларнинг аксариятини “гиклар” деб аташади ва ўйлашимча, бу адолатсиз”, - деб ёзади 1 ёшидан буён кўзойнак тақувчи Лоури.
Январь ойи охирида қизнинг онаси фейсбукдаги саҳифасида мактубни жойлаштирган ва у кўплаб фойдаланувчилар томонидан бўлишилган (репост). Disney Лоурининг хатига жавобан барча болаларга тўғри келувчи ва уларга яқин бўлган персонажларни яратишга ҳаракат қилишини маълум қилди.

Мавзуга оид
20:18 / 19.12.2025
Саида Мирзиёева Walt Disney компанияси вице-президенти билан учрашди
21:05 / 02.12.2021
Walt Disney кинокомпаниясига илк бор аёл киши раҳбар этиб тайинланди
15:17 / 26.11.2020
Walt Disney компанияси 32 минг ходимини ишдан бўшатади
07:40 / 26.02.2020