Ўзбекистон | 20:08 / 03.02.2018
42150
1 дақиқада ўқилади

Туристик виза расмийлаштируви соддалаштириладиган давлатлар сони 52 тага етади

Фото: Fotolia

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади.

2018 йилнинг 10 февралидан туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилувчи мамлакатлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқланди. Бунда Ташқи ишлар вазирлигига туристик ваучер ёки Ўзбекистон Республикасидаги таклиф этаётган юридик ёки жисмоний шахс мурожаатномасининг тақдим этилиши ва визани икки иш кунида расмийлаштириш бўйича талаб бекор қилинади.

Қуйида Ўзбекистон кимлар билан туристик визалар расмийлаштирувининг соддалаштирилган тартибига эга экани ва буни жорий этиш режалаштираётган давлатлар ҳақида маълумот тақдим этилади.

Соддалаштирилган режимга эга давлатларнинг умумий сони - 52 (+39).

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид