Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзпахтаёғ», «Ўзбекнефтгаз» ва «Ўзнефтмаҳсулот» тизимида молиявий инспекторлар пайдо бўлади
Фото: Fotolia
Вазирлар Маҳкамасининг 24.10.2017 йилдаги 870-сон Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Молия вазирлигининг давлат молиявий назорат бош бошқармаси Назорат-ревизия бош бошқармасини қайта ташкил этиш эвазига жорий йилнинг август ойида яратилган эди.
Низом Давлат молиявий назорати бош бошқармаси (Бош бошқарма) ва унинг ҳудудий бошқармаларининг мақомини, вазифалари ва функцияларини, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Шунингдек, у қуйидагилар устидан назоратни амалга оширади:
• молиявий ҳуқуқбузарликлар профилактикаси;
• бюджет тизими бюджетлари маблағлари ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағларнинг мақсадли сарфланиши;
• молиявий назорат объектлари томонидан бюджет қонунчилигига, шунингдек бюджет ва смета-штат интизомига риоя этилишини.
Шу мақсадда унга қуйидаги ваколатлар берилган:
• давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, банклардан ва бошқа ташкилотлардан зарур бўлган маълумотларни сўраш ва олиш;
• назорат объектларининг электрон маълумотлар базаси ва ахборот ресурсларидан фойдаланиш;
• ёзма сўров асосида банк ва тижорат сирини ташкил этувчи бюджет ташкилотлари ҳамда бюджет маблағлари олувчилар ҳақидаги маълумотларни олиш;
• Халқ банки филиалларидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига келиб тушган пенсия бадаллари тўғрисида маълумотларни сўраш ва олиш;
• аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш ва айбдор шахсларини жавобгарликка тортиш юзасидан мажбурий тусга эга тақдимномалар киритиш ва бошқалар.
Молиявий назорат функцияси юклатилган ходимлар аттестациядан ҳар 3 йилда 1 маротаба ўтказилади.
Молиявий инспекторлар лавозимлари жорий этиладиган корхоналарнинг янги рўйхати тасдиқланди. Булар «Ўзпахтаёг» АЖ, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзнефтмаҳсулот» АЖнинг таркибига кирувчи айрим корхоналаридир. Муқаддам тасдиқланган рўйхатлар (26.11.1996 йилдаги ВМҚ-418-сон; 23.12.1998 йилдаги ВМҚ-532-сон) ўз кучини йўқотди.
Ҳужжат 20.10.2017 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
09:05 / 01.02.2026
Қамоқдаги каттаконлар, антикоррупция вертикали ва туғилишнинг пасайиши — ҳафта дайжести
11:37 / 19.12.2025
Нефт-газ соҳасида кутилган натижаларга эришилмаяпти — Қўчқоров
20:28 / 17.12.2025
«Ўзбекнефтгаз» Трампга яқин экани айтиладиган лобби компания билан 5 йиллик шартнома имзолади
18:59 / 17.12.2025