Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Компьютер процессори, фотоаппарат ва қўл соати эгасига қайтарилди
Янгийўл туманида уй бекаси, 1970 йилда туғилган М.Орипованинг (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) уйига кечаси номаълум шахс, девордан ошиб тушиб, эшик ойнасини синдириш йўли билан кириб, уйидан умумий нархи тахминан бир миллион юз минг сўм бўлган “LG” русумли компьютер процессори, “Mantblanc” русумли қўл соати ва “Olympuc-Fe-210” русумли фотоаппаратини ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни Янгийўл туманида яшовчи 1991 йилда туғилган Маҳмуд Шерозов содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
Ашёвий далил сифатида компьютер процессори, фотоаппарат ва қўл соати олинди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.
Мавзуга оид
22:36 / 08.01.2026
Янгийўлда гўшти учун итини ўлдирган фуқаро ушланди
12:05 / 07.01.2026
Humans иловаси орқали 2 мингдан ортиқ шахснинг пуллари ўғирланган – манба
14:39 / 06.01.2026
Германия тарихидаги энг йирик банк ўғрилиги: биринчи муҳим далил топилди
11:55 / 03.01.2026