Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дам олиш кунлари ҳарорат нисбатан кўтарилади
Дам олиш кунлари ҳарорат кечаси +10…+12, кундузи +25…+28 даражани ташкил қилади.
Фото: Kun.uz
Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва 20 октябрга келиб кечаси +10…+12 даражани, кундуз куни +25…+28 даражани ташкил этади.
Фақат 19 октябрда Қорақалпоғистон Республикасининг айрим жойларида ёмғир ёғиши мумкин. 20 октябрда эса ёмғир Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёғади.
Шамол 7–12 метр/сония тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 13−18 м/с гача кучайиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади.
Ҳарорат 19 октябрда кечаси +6…+8, кундузи +23…+25, 20 октябрда кечаси +9…+11, кундузи +25…+27 даража бўлади.
Мавзуга оид
12:24
Январ охирида совуқ кунлар бўладими?
08:54 / 09.01.2026
Ноқулай об-ҳаво сабаб бир қатор рейслар муқобил аэропортларга йўналтирилди
10:30 / 08.01.2026
Экология қўмитаси: ҳаво ифлосланишини ноқулай метеошароит кучайтирмоқда
09:31 / 08.01.2026