Йил охиригача Фарғонада 4 минг км йўл таъмирланади, Олтиариқ узумчиликка ихтисослаштирилади
Бугун, 7 июнь куни Халқаро пресс-клубнинг Фарғонадаги сайёр сессияси бўлиб ўтди. Унда вазирлик ва идоралар раҳбарлари томонидан айрим рақам ва маълумотлар эълон қилинди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири Фарғонадан хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2020 йилда Инқирозга қарши курашиш фонди, давлат бюджети ва Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан Фарғона вилоятида 4 минг км.дан ортиқ йўллар таъминланади. Улардан:
- 200 км.дан ортиғи халқаро аҳамиятдаги йўллар;
- 870 км.дан ортиғи республика аҳамиятидаги йўллар;
- 3 минг км.дан ортиғи маҳаллий аҳамитядаги йўллар ва бошқалар.
Таъмирлаш ишлари геотўр, геотекстил, геопанжара, геомембрана ва бошқа инновацион технологияларни қўллаган ҳолда амалга оширилади. Бундай технологиядан аввал Хоразм, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида фойдаланилган.
Шунингдек, Олтиариқ туманини 2024 йилгача узумчиликка ихтисослаштириш ҳисобига:
- 12 минг кишини иш билан таъминлаш;
- Узумзорлар майдонини 3 минг гектарга етказиш;
- 160 минг тонна ҳосил олиш;
- 170 миллион долларлик 110 минг тонна узум экспорт қилиш мўлжалланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Олтиариқ тумани тўлиқ узум етиштиришга ихтисослаштирилиши 2019 йил май ойида маълум бўлган эди.
Мавзуга оид
11:20 / 22.11.2024
“Қани депутатлар, нега қарамаяпти?” — пропан нархидан ҳайдовчилар хавотирда
19:02 / 21.11.2024
Фарғона аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди
11:28 / 21.11.2024
Фарғонада содир бўлган ЙТҲда вояга етмаган қиз ҳалок бўлди
10:16 / 12.11.2024