Ўзбекистон | 11:32 / 30.07.2018
79920
1 дақиқада ўқилади

Расман: 1 августдан Ўзбекистонда машиналар нархи ошади

Фото: KUN.UZ

Халқаро Пресс клубнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда "Ўзавтосаноат" вакиллари иштирок этяпти.

1 августдан Ўзбекистонда GM Uzbekistan машиналари нархи ошади. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, автомобиллар нархи ўртача 14 фоизга оширилади.  

Аввалроқ, янги нархлар кутилаётган янги ҳафтадан жорий қилиниши мумкин экани, нархлар тахминан 10-12 фоизга қимматлашиши кутилаётгани хабар берилганди.

Мавзуга оид