«Ҳар қандай имтиёз муддатли бўлиши керак» — Қўмита мутасаддиси GM’га берилган имтиёзлар ҳақида
«Мамлакатда рақобатни ривожлантириш бўйича кейинги йилларга мўлжалланган стратегик йўналишлар» мавзусидаги матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси мутасаддилари томонидан монополияга қарши курашиш, рақобат муҳитини яхшилаш ва ривожлантириш, истиқболли режалар ишлаб чиқиш ва соҳага оид долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Тадбир давомида ОАВ вакиллари соҳа вакилларига турли саволлар билан мурожаат қилишди.
2020 йил 1 январдан қимматбаҳо автомобиллар импортига қўлланган имтиёзли ставка бекор қилиниши «иномарка»лар нархи янада ошишига олиб келиши, бундай қарор машина бозоридаги монополия шароитида қанчалик тўғри бўлиши тўғрисидаги саволга Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Бобур Каримов жавоб берди.
«GM жуда катта ютуғимиз ҳам, муаммомиз ҳам. Марказий Осиё, МДҲ давлатлари ўртасида солиштирадиган бўлсак, Ўзбекистон йиллар давомида ўзининг ишлаб чиқаришини йўлга қўйиш билан шуғулланган. Қўшни давлатлар билан солиштирадиган бўлсак, уларда ишлаб чиқариш унча ривожланмаган. Шу нарсага урғу берилган. Буни Япония ёки Жанубий Корея мисолларида олса бўлади, уларда ҳам протекционизм, яъни ўзининг иқтисодиётини ҳимоялаш сиёсати олиб борилган. Бу сиёсат уларга жуда яхши натижаларни берган.
Биз ҳам автомобиль қуриш соҳасини йўлга қўйдик. Жуда сифатли машиналар чиқаряпмиз. Лекин ҳар қандай имтиёзлар муддатли бўлиши керак. Муддатсиз бўлиши керак эмас.
GM эса муддатсиз вақтга имтиёзлар олган. Бу давлат сиёсати. Агар ҳукуматимиз корхона буёғига ўзи ишлаб кетиши мумкин, деган хулосага келадиган бўлса, божхона ставкалари камайиши ва Ўзбекистонга бошқа машиналар ҳам кириши мумкин. Ҳа, бу рақобатни чеклайди. Биз буни кўп жойда айтганмиз. Агар соҳада сиёсат бошқача олиб борилса, машиналар кириб келадиган бўлса, божхона ставкалари камайса, машина сотадиган корхоналар ҳам кўпаяди ва GM билан бемалол рақобатлашишади. Истеъмолчилар арзонроқ ва сифатлироқ машина олиш имкониятига эга бўлишади. Лекин бу қарорни Монополияга қарши курашиш қўмитаси қабул қилмайди. Биз фақат ўз фикримизни айтишимиз мумкин. Бу давлат сиёсати даражадасидаги масала», - дея Каримовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид

14:22 / 16.01.2025
2024 йилда UzAuto Motorsʼнинг Ўзбекистон бозоридаги улуши 88 фоизга етди

16:31 / 10.01.2025
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди

21:14 / 09.01.2025
UzAuto Motors компаниясининг швециялик собиқ раҳбари янги иш топди

18:45 / 27.12.2024