Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
Чекловлар Facebook, Instagram, TikTok ва YouTube каби йирик платформаларга татбиқ этилади.
Малайзияда 1 июндан бошлаб 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда аккаунт яратиш тақиқланди, деб хабар берди Reuters.
Чекловлар Facebook, Instagram, TikTok ва YouTube каби йирик платформаларга татбиқ этилади. Компаниялар янги фойдаланувчиларнинг ёшини давлат маълумотлар базаси орқали текширишлари керак. Талабларни бузганлик учун уларга 10 миллион ринггитгача - тахминан 2,5 миллион доллар миқдорида жарима солиниши мумкин.
Расмийлар болаларга интернет ва умуман технологиялардан фойдаланиш тақиқланмаслигини таъкидлади. Чекловлар вояга етмаганларни зарарли контентдан ҳимоя қилиш учун зарур. Шунингдек, норма платформалар, ота-оналар ва васийларнинг болаларнинг онлайн хавфсизлиги учун масъулиятини кучайтириши керак.
Аллақачон рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларнинг ёши ижтимоий тармоқлар маъмурияти томонидан 6 ой ичида текширилиши керак.
Малайзия интернетда хавфли постлар сони кўпайганидан сўнг платформаларни қаттиқроқ тартибга сола бошлади. Ирқий ёки диний адоватни қўзғатадиган ёки монархияни танқид қиладиган контент тақиқланган.
2025 йил декабрь ойида Австралия дунёда биринчи бўлиб 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлади. Кейинчалик регулятор вояга етмаганларнинг бир қисми платформаларда қолиб кетгани учун Meta, TikTok ва Google платформаларига қарши текширув бошлади. Шунга ўхшаш чоралар бошқа мамлакатларда ҳам тайёрланмоқда: Греция 2027 йилдан бошлаб 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқламоқчи, Туркияда эса 15 ёшгача бўлган фойдаланувчилар учун бундай тақиқ муҳокама қилинмоқда.
Мавзуга оид
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:22 / 22.05.2026
Британияда TikTok ва YouTube болалар учун хавфсиз эмас деб топилди
19:25 / 20.05.2026
Фейк хабарларга чек қўйиш: YouTube жиддий янгиланишни тайёрламоқда
08:18 / 05.05.2026