Украинада урушнинг 743-куни ўтди.
Никопол ўққа тутилиши оқибатлари
Россия кучлари 6 март куни Днипропетровск областининг Никопол шаҳрини икки бор ўққа тутди: артиллерия зарбалари берилди ва шаҳар бўйлаб иккита дрон учирилди. Отишма оқибатида шаҳардаги савдо марказида ёнғин келиб чиқди, уни ўчиришга беш соат вақт сарфланди. Ҳужумлардан бири вақтида 75 ёшли аёл жароҳатланган, деб хабар берган Днипропетровск области кенгаши раиси Микола Лукашук. Зарбалар оқибатида олтита уй, учта хўжалик биноси, автомобил ва электр узатиш линияси шикастланган. Шаҳар ўққа тутилиши 7 март куни ва 8-мартга ўтар кечаси ҳам давом эттирилди. Бу зарбалар оқибатида яна 11 та уй шикастланган.
Россия қўшини оккупация қилинган Авдийивка чеккасида