Россия Қозоғистонда 7 млн долларлик фирибгарлик ишида айбланаётган Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилди
Гумонланувчи 2005-2007 йилларда Олмаота қурилиш компаниясида бухгалтер бўлиб ишлаган ва ҳужжатлар билан қайд этилмаган қалбаки квитанцияларни ёзган. Шериги қўлга олинганидан кейин у мамлакатдан қочиб кетган.
Қозоғистон жуда кўп миқдорда фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланаётган Ўзбекистон фуқаросини Россиядан экстрадиция қилди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош прокуратураси хабар берди.
Қайд этилишича, гумонланувчи 2005 йилдан 2007 йилгача Олмаота қурилиш компаниясида бухгалтер бўлиб ишлаган ва ҳужжатлар билан қайд этилмаган қалбаки квитанцияларни ёзган. Унинг ҳаракатлари натижасида 80 дан зиёд инсон жабр кўрган ва етказилган зарар миқдори 3,7 миллиард тенгедан (7 миллион доллар) ошган.
Гумонланувчининг шерикларидан бири судланган, ўзбекистонлик аёл эса жиноятни содир этганидан кейин яширинган, шу боис у халқаро қидирувга берилган.
Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари 2023 йил охирида Краснодар вилоятида ушбу фуқарони қўлга олган ва Қозоғистон Бош прокуратурасининг сўровига мувофиқ аёлни экстрадиция қилишга киришган.
Айни вақтда гумонланувчи тергов изоляторига жойлаштирилган. Қозоғистон қонунчилигига кўра, у қилган жинояти исботланса, 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши ва мол-молки мусодара қилиниши мумкин.
Мавзуга оид
20:25 / 05.01.2025
Қозоғистонда AZAL йўловчиларини қутқаришда иштирок этган 19 кишига давлат мукофотлари топширилди
17:13 / 05.01.2025
Қозоғистон Ўзбекистонга олиб чиқувчи янги темирйўлни 2027 йилда ишга туширмоқчи
21:48 / 04.01.2025
Тўқаев давлат газетасига интервю бериб, Назарбоевни очиқ танқид қилди
19:24 / 03.01.2025