Маълум қилинишича, Интерпол каналларидан самарали фойдаланиш натижасида қидирувда бўлган шахсларнинг трансчегаравий ҳаракатлари аниқланиб, улар Гуржистон ҳудудида қўлга олинган.

Кейинчалик, кўп қиррали ишлар ва йўлга қўйилган икки томонлама ҳамкорлик натижасида Интерполнинг халқаро майдонларида бўлиб ўтган учрашув ва музокаралар чоғида Тошкент ҳамда Тбилиси Миллий марказий бюролари ўртасида қидирувдаги шахсларни Ўзбекистон томонига топшириш масаласида келишувга эришилган.

Хусусан, Ўзбекистон Бош прокуратурасининг қўллаб-қувватлаши ва илтимосига кўра, тергов материаллари асосида Гуржистон Адлия вазирлиги томонидан қидирувдаги шахсларни экстрадиция қилиш тўғрисидаги сўров қаноатлантирилган. Натижада улар Тошкентга олиб келиниб, Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда жиноий хатти-ҳаракатлар содир этганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш мақсадида ИИБ ходимларига топширилган.