Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта охирида ҳам иссиқ ҳарорат давом этади
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳам жазирама об-ҳаво сақланиб қолади. Ҳарорат кундузи +40…+43, жанубда ва чўл ҳудудларда +44, +45 даража бўлади. Қорақалпоғистон ва Хоразмда иссиқ бироз пасайиши — +35…+38 даража бўлиши кутилмоқда.
Фото: Kun.uz
Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимлари кириб келиши давом этади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
Кундуз кунлари термометр устуни +40…+43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +44…+45 даражагача кўтарилади.
Фақат республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида дам олиш кунлари иссиқ бироз пасайиши кутилмоқда. Якшанба куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳарорат кундузи +35…+38 даражани ташкил этади.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида асосан булутсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечалари +24…+27 даража, кундуз кунлари +40…+43 даража атрофида бўлади.