Олий ҳарбий таълим муассасаларида битирувчиларни кузатишга бағишланган тантанали маросимлар бўлиб ўтди
Мудофаа вазирлигига қарашли барча олий ҳарбий таълим муассасаларида навбатдаги битирувчиларни Қуролли Кучлар қўшинларига кузатишга бағишланган тантанали маросимлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кун.uz’га Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мудофаа вазирлигига қарашли барча олий ҳарбий таълим муассасалари – Қуролли Кучлар академияси, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти, Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юрти, Жиззах олий ҳарбий авиация билим юрти, Тошкент ахборот технологиялари университети Махсус факультети, Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий тиббиёт факультетида навбатдаги битирув муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирларда Мудофаа вазирлиги раҳбарияти, давлат ва жамоат ташкилотлари, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши вакиллари, ота-оналар иштирок этиб, эгнига офицерлик либосини кийган ўғлонларга юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларда муваффақиятлар тилашди.
Мустақиллик йилларида амалга оширилаётган аниқ чора-тадбирлар туфайли мамлакат офицерлар таркиби ўзининг дунёқараши, билим ва тажрибасини доимий равишда кенгайтириб, юксак касбий малака ва маънавий-ахлоқий фазилатларга, мантиқий фикрлаш қобилиятига эга бўлиб бормоқда ва ўз олдида турган вазифаларни ҳал этишда ностандарт ёндашувларни фаол қўллашга қодир бўлмоқда.
Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларида 28 мутахассислик бўйича илғор ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги замонавий ютуқлардан фойдаланган ҳолда ўқув жараёнларига таълимнинг инновацион шакл ва усуллари жорий этилаётгани ҳарбий кадрларни тайёрлаш тизимини энг янги методлар асосида такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этяпти. Бу эса бўлғуси офицерларни Ватанга, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилмоқда.
Тантанали тадбирларда эстрада хонандалари ижро этган куй ва қўшиқлар, ҳарбий оркестрлар ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари йиғилганларда илиқ таассуротлар қолдирди.
Мавзуга оид
20:51 / 18.11.2024
“Қуроллар қанчалик замонавий бўлмасин, миллий ғурурсиз иш битмайди” — мактабларга ҳарбий дарслар нега керак?
18:23 / 07.11.2024
Чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади
17:54 / 31.08.2024
Марказий ҳарбий округда зирҳли ва махсус ҳарбий техникаларни таъмирлаш йўлга қўйилди
21:42 / 20.08.2024