Технология | 09:00 / 23.05.2018
17992
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Artel кафолат шартларини изоҳлади

Фото: Artel 

Ўз устида ишлаш ва модернизациялаш Artel корхонасининг асосий тамойилларидан бири ҳисобланади. Artel заводлари дунёнинг энг сифатли ишлаб чиқариш асбоб ускуналари билан жиҳозланган ва юқори квалификациялик, тажрибали мутахассисларга эга. Samsung компанияси маҳсулотларининг Artel заводларида ишлаб чиқарилиши эса бунинг ёрқин далилидир.

Алоҳида айтиб ўтиш жоизки, Artel дунёнинг энг йирик яхна ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналаридан бири бўлмиш Coca-Cola корхонаси билан ҳамкорлик қилади. Икки йирик компания Сoca-Cola яхна ичимликлари учун мўлжалланган витрина совиткичларини Ўзбекистон савдо шохобчаларига етказиб бериш тўғрисида битим тузишган.

Кафолат шартлари

Artel корхонаси ҳар бир мижозига алоҳида эътибор қаратади ва ҳар бир мижоз учун алоҳида қулай шароитлар яратишга ҳаракат қилади. Айнан шу сабабли Artel компаниясида ишлаб чиқарилувчи барча йирик маиший техника 3 йиллик бепул тўлиқ кафолатга эга. Кафолат муддати давомида мижозлар ушбу имкониятлардан фойдаланишлари мумкин:

- Тўлиқ бепул сервис хизмати
- Тўлиқ бепул таъмирлаш ишлари
- Тўлиқ бепул эҳтиёт қисмларни алмаштириш.

Фото: Artel 

Таъмирлаш учун кетган вақт кафолат муддатига қўшиб ҳисобланмайди.

Artel корхонаси кафолат муддати мобайнида маҳсулотнинг, шу жумладан эҳтиёт қисмларининг тўғри ишлашини таъминлайди.

Кафолат муддати давомида барча эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш ва сервис хизмат кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган 34 дан ортиқ сервис марказлардан бирида амалга оширилиши мумкин.

Шу борада айтиш жоизки, 3 йиллик тўлиқ кафолат шартлари Artel маиший техникасини харид қилувчи барча мижозларга қулайликлар ва самарали ҳамкорлик учун катта имкониятлар яратади. 

Батафсил маълумот учун (+99871) 148-88-88 рақамига қўнғироқ қилинг ёки www.artelgroup.orgwww.fb.com/arteluzb сайтларига ташриф буюринг.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид