Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қора денгиз соҳилларини мазут қоплади — танкерлар ҳалокати оқибатлари фотосуратларда
Кўнгиллилар ва қутқарувчилар бир ҳафтадан буён Қора денгиз соҳилларидаги пляжларни мазутдан тозалашга — ва бу ҳудудларда яшовчи жониворлар ва қушларни қутқаришга уринмоқда. Бу ҳолат нефт маҳсулотлари ортилган икки танкер ҳалокатга учраши оқибатида юзага келган.
Краснодар ўлкасининг Анапа шаҳри, Веселовка посёлкаси ҳамда Благовешченская станицасида, шунингдек, аннексия қилинган Қримдаги Керч бўғозида фавқулодда ҳолат режими эълон қилинган. 15 декабр куни Керч бўғозида, Қора денгизнинг Краснодар ўлкаси соҳилларидан 50 км ичкарида «Волгонефт-212» ва «Волгонефт-239» танкерлари ҳалокатга учраб, нефт маҳсулотлари сизиб чиқиши оқибатида сув ифлосланган —расмий маълумотларга кўра, денгизга уч минг тоннадан ортиқ мазут оқиб кетган. Пляжларни тозалаш ишларида саккиз минг атрофидаги қутқарувчи ҳамда кўнгиллилар иштирок этмоқда: улар мазутни белкураклар билан сидириб олиб, маҳаллий жонзотлар, балиқлар ва сувда сузувчи қушларни қутқаришга уринмоқда. Йилнинг ҳозирги вақтида минтақада жуда кўп қушлар яшайди — экологларнинг баҳоларига кўра, икки мингдан ўн минггача ноёб қушлар Қора денгиз соҳилларида қишлаш учун учиб келган. Нефт маҳсулотларидан денгиздаги сут эмизувчилар ҳам жабр чекмоқда. 22 декабр кунига келиб кўнгиллилар 11 та делфин жасади ва 143 та ўлик қушни топишган. Қуйида танкерлар ҳалокатидан кейин Қора денгиз пляжларида нималар бўлаётгани ва маҳаллий аҳоли ёввойи жониворларни қутқариш учун қандай ҳаракат қилаётгани акс этган фотосуратлар.
Сергей Пивоваров / Reuters / Scanpix / LETA
Сергей Пивоваров / Reuters / Scanpix / LETA
Alexey Maishev / Sputnik Anapa Krasnodar region Russia
Алексей Майшев / РИА Новости / Sputnik / Scanpix / LETA
Алексей Майшев / РИА Новости / Sputnik / Profimedia
Алексей Майшев / РИА Новости / Sputnik / Scanpix / LETA
Мавзуга оид
12:35 / 31.12.2025
ФБК Путиннинг яна бир “саройи”ни топди — қўшиб олинган Қримда
15:22 / 24.12.2025
Қрим: мобил интернет уруш тугагунча блокланади
18:21 / 05.10.2025
Россияда бензин тақчиллиги кузатилмоқда – фотосуратлар
08:48 / 23.09.2025