Жаҳон | 08:48 / 23.09.2025
3570
1 дақиқада ўқилади

ГУР: Украина Қримда учта Ми-8 ва радиолокацион станцияни йўқ қилди

Бош разведка бошқармаси маълумотларига кўра, қўшиб олинган Қримда учта Ми-8 вертолёти ва 55Ж6У "Небо-У" радиолокацион станцияси йўқ қилинган.

Фото: picturealliance/A. Pavlishak/TASS/dpa

Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармасининг (ГУР) "Примары" («Арвоҳлар») махсус бўлинмаси Россия томонидан қўшиб олинган Қримда Россиянинг учта кўп мақсадли Ми-8 вертолёти ва 55Ж6У "Небо-У" радиолокацион станциясини йўқ қилди. Бу ҳақда Telegramʼда Бош разведка бошқармаси (ГУР) хабар берди.

Бошқарма йўқ қилинган "Ми-8" вертолётларидан бирининг суратини жойлаштирди.

Россия томони ҳозирча воқеа юзасидан изоҳ бермади.

Шу билан бирга, Украина Ҳаво кучлари Telegramʼда Россия Қуролли кучлари 54 та ҳужумкор Shahed, «Гербера» ва бошқа турдаги дронлар билан нишонларга ҳужум қилгани ҳақида хабар берди.

Ҳужумлар Россиянинг Курск, Миллерово, Брянск ва Приморско-Ахтарск шаҳарларидан амалга оширилган.

Ҳаво ҳужуми Украина мудофаа кучларининг самолётлари, зенит-ракета қўшинлари, радиоэлектрон кураш бўлинмалари, учувчисиз тизимлар ва мобил ўт очиш гуруҳлари томонидан қайтарилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид