Жамият | 23:11 / 29.01.2020
16158
2 дақиқада ўқилади

Андижонда «Тиғ» профилактик тадбирлари доирасида бозорларда қўлланадиган пичоқлар учи тўмтоқлаштирилди

Андижон шаҳри ҳудудида тиғли предметлар ёрдамида содир этилиши мумкин бўлган оғир турдаги жиноятларнинг барвақт олдини олиш юзасидан Андижон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан бир қатор профилактик ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Андижон шаҳри, Ёрбоши МФЙда жойлашган “Жаҳон буюм бозори” ҳудудига хизматга бириктирилган ходимлар бозор, савдо мажмуаларида ўткир тиғли жисмлар орқали содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш юзасидан профилактик-тушунтирув ишларини олиб бормоқдалар. Ўтказилган тадбирлар давомида бозорларда очиқ муомалада бўлган ва тўмтоқ ҳолда ҳам фойдаланиш мумкин бўлган 350 дан ортиқ пичоқнинг учи тўмтоқ ҳолатга келтирилди.

Худди шу каби профилактик тушунтирув ишлари Андижон шаҳрининг Бобур МФЙ ҳудудида жойлашган “Эски шаҳар деҳқон бозори” ҳудудида ҳам ўтказилиб, ўткир тиғли жисмлар тўмтоқ ҳолатга келтирилмоқда. Бундан ташқари, ўтказилаётган “Тун” тадбирлари давомида бемақсад юрган шахсларнинг ёнидан 18 та тиғли предмет олинди. Жиноятларнинг барвақт олдини олиш юзасидан олиб борилаётган бу каби профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид